Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАРИҚ ҚИШЛОҒИ ҲУДУДИДАН ҚАДИМИЙ ОДАМЛАР ИСТИҚОМАТ ҚИЛГАН ҒОР ТОПИЛДИ

×

 2023-07-27 20:12:36    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Тариқ қишлоғи ҳудудидан қадимий одамлар истиқомат қилган ғор топилди

Ҳеч бир халқ ёхуд миллат ўз тарихини билмасдан туриб, ўз келажагини белгилаб ёки қура олмайди. Ватан тарихини энг аввало, ўсиб келаётган ёш авлодга ўргатиш, уларни миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш бизнинг асосий вазифаларимиздан иборат.

Сўх тумани мана шундай бой тарихга эга бўлган ҳудудлардан. Сўх тарихини ўрганишда ҳаракат қилаётган олимлар ва тарихчиларнинг фикрича, ҳали бу кўҳна ва навқирон гўшанинг очилмаган қирралари жуда кўп.

Чашма маҳалла фуқаролар йиғинидаги Тариқ қишлоғи пурвиқор тоғлар этагида жойлашган. Асосан боғлардан иборат бўлган бу қишлоқнинг ўзига хос тарихи бор. Сўхлик тарихчи олим Фарҳоджон Жўраевнинг сўзларига кўра, мана шу пурвиқор тоғлардан топилган ғор бу ернинг қадимий одамлар яшаган макон эканлигини исботлайди.

Тарихчининг маълумотига кўра, “Боғи Ҳошим” ҳудудидан топилган ғор палеолит даврига мансуб бўлиб, “Қамбардев – 1” деб аталади.

- Археолог олимлар Абдулҳамид Анорбоев ва Константин Крахмал билан ушбу ҳудудда тадқиқот ишлари олиб бормоқдамиз. Бу ердан топилган кулолчилик маҳсулотлари ва сопол идишларнинг қолдиқлари унинг қадимий маскан эканлигидан далолат беради, - дейди тарихчи олим биз билан суҳбатда.

Қишлоқ фуқароси Ҳабибжон Эрановнинг сўзларига кўра, ушбу тоғ чўққисида “дудбон” ҳам бор экан. “Дудбон” ўзига хос огоҳлантирувчи аломат саналиб, “дудбон”дагилар душман келишини олов ва тутун ёрдамида аҳолига етказишган.

Ушбу ҳудуд “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари томонидан тасвирга олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram