Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-07-27 19:40:03    150

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?


Барча хавфли табиат ҳодисалари вақтида аҳолини ҳимоя қилиш учун масъул органлар белгиланган


Ҳудудларда аҳолини қор кўчишидан ҳимоя қилиш ва хавфни камайтириш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилади.

Давлат органлари ўз ваколатлари доирасида хавфни бартараф қилиш учун зарур чораларни кўради. 


Хусусан: 


Ўзгидромет:


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда қор кўчкиси, кўчки хавфи бор ҳудудлардаги аҳоли пунктлар, объектлар, аҳолиси вақтинча кўчириладиган ёки хавфли ҳудудлардан доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар бўйича маълумот тайёрлайди.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:


қор кўчкиси ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда аҳолини хавфсиз жойларга вақтинча ва заруратга кўра босқичма-босқич доимий кўчиради. 


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

қор кўчкиси хавфи бор вақтда қидирув-қутқарув тузилмалар ва тезкор гуруҳларнинг кучайтирилган иш режимини таъминлайди.


Ички ишлар вазирлиги:


А-373 йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида, Тахтақорача, Лангар ва бошқа муҳим транспорт коммуникацияларида аҳоли ва транспортларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлайди.


Автомобиль йўллари қўмитаси:


А-373 йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида ва бошқа муҳим транспорт коммуникацияларида аҳоли ва транспортларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун муҳандислик-ҳимоя тадбирларини амалга оширади.


“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ:


хавфли жараёнлар оқибатида “Қамчиқ” довонида автотранспорт ҳаракати чекланганда, йўлда қолган фуқароларни “Ангрен – Поп” йўналиши орқали манзилига етказади.


Абдуманнон Умридинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram