Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФИРИБГАРНИНГ НАЙРАНГЛАРИ

×

 2023-07-27 19:36:06    111

PDF юклаш
Чоп этиш


Фирибгарнинг найранглари


Рахимов Дониёр (исм, фамилиялар ўзгартирилган) ҳалол меҳнат билан ризқ топиш ўрнига, аксинча, фирибгарлик қилиб ўзгаларнинг мол-мулкини ўзлаштириш пайида бўлди. Охир-оқибат эса қилмишлари уни суднинг қора курсисига етаклаб келди.  


Жумладан, Д.Рахимов ўзганинг кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, М.Анваровга биргаликда автомашина олди-сотдиси билан шуғулланиб, яхши даромад кўришлари мумкинлигини, унга автомашина сотиб олиш учун пул бериб турса, у берган пулларни тез кунда қайтариб, автомашина сотишдан кўрган даромадларини тенг бўлишларини айтиб, унинг 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.


Иштаҳаси очилиб бораётган Д.Рахимов ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, такроран, таниши Ж.Рустамовнинг ишончига кириб, унга “Ласетти” русумли автомашинаси сотиб олаётганлигини, ушбу автомашинани сотиб, кейинчалик унга машина олиб беришини айтиб, алдаб, 2.200 АҚШ доллари ва 14.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.


Воқеалар якунида “бузоқнинг югургани сомонхонагача” дегнрларидек, Д.Рахимовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилди.


Жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди томонидан мазкур жиноят иши ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилиб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани ва бошқа ҳолатлар инобатга олиниб, унинг қилмишига яраша жазо тайинланди.


Шерзод Мадумаров - Жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди раиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram