ДЕМУРСАД МАҲАЛЛАСИДА АСФАЛЬТЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ
2023-07-27 19:29:08 159
Демурсад маҳалласида асфальтлаштириш ишлари бошлаб юборилди
Президентимизнинг маҳаллалар инфратузимласини ривожлантириш мақсадида қабул қилган 408-сонли қарори бугун энг чекка ҳудудларни ободонлаштирилиши ва халқимизни қийнаётган муаммоларини ечилишида омил бўлаётир. Ушбу қарор асосида Сўх туманидаги маҳаллаларда кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва бу ишлар бугунги кунда ўзининг мантиқий давомини топмоқда.
4-сектор ҳудудидаги Демурсад маҳалласида ҳам ушбу қарор асосида асфальтлаштириш ишлари амалга оширилган. Бугун йўлсозлар мазкур маҳалланингг “Шахмат” кўчасида иш бошлашди.
Қарор асосида Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6 километр йўллар тўлиқ асфальтлаштирилади. Ушбу эзгу мақсадда бошланган ишларга 2 миллиард 042 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Олиб борилаётган ишлардан энг асосийси маҳалла аҳли хурсанд ва миннатдор.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram