Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ” ТЕЛЕКАНАЛИ ИЖОДКОРЛАРИ СЎХ ТУМАНИДА!

×

 2023-07-27 19:26:02    99

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари Сўх туманида!


Сўхнинг ўзига хос, гўзал табиатидан баҳраманд бўлган ҳар бир инсон борки, ҳар гал ушбу нотакрор гўша сари интилаверади. 2018 йилнинг ёз фаслида туманимизда меҳмон бўлган “Дунё бўйлаб” телеканалининг “Сув ёқалаб” дастури ижодкорлари бугун яна Сўх туманида!


Туманга ташриф буюрган ижодкорлар Сўх ва ушбу бетакрор гўшанинг тарихи ва одамлари ҳақида янги форматда кўрсатув тайёрлаш мақсадлари бор. “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг мухбири Улуғбек Ҳамроқулов, ушбу телеканалнинг режиссёри ва техник ходимлари туманимизнинг Обиширсой, Ҳушёр, Тариқ, Ровон маҳаллаларида бўлиб, кўрсатувнинг дастлабки лавҳаларини тасвирга олишди.


Тасвирга олиш жараёнлари давом этади ва ўрганишлар жараёнида туман тарихининг очилмаган қирралари ҳам кашф этилмоқда. Сўх халқининг “Тақдирлар”и “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Абадият оралаб” кўрсатуви орқали намойиш этилади. 


Тасвирга олиш жараёнларидан Сизни хабардор қилиб борамиз.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram