Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИСҚА САТРЛАРДА

×

 2023-07-24 20:23:42    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Қисқа сатрларда

Тул маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Гулистон” кўчаси аҳолисининг мурожаати ижобий ҳал этилди. Туман электр тармоқлари корхонаси томонидан фуқаро хонадонида жойлашган темир-бетон таянчи кўча томонга олиб берилди.

Тул маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини аниқлаш ва уларни ягона миллий реестрга киритиш юзасидан олиб борилаётган хатлов давом этмоқда. Бу ишга маҳалладаги бешлик ва тиббиёт масканининг патронаж ҳамширалари бириктирилган.

Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинидаги Жавпая массивидаги иссиқхоналарни суғориш мақсадида қурилиш ва монтаж ишлари давом этмоқда. Иссиқхона эгаси бўлган фуқаролар ҳудуд ободончилигига ҳам ҳисса қўшишаётир.

Айни кунда туманнинг Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишда барча маҳалла фуқаролари ташаббус кўрсатишмоқда.

4-сектор ҳудудидаги Гулистон маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари авжида. Маҳалла аҳли оғирини туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари енгиллаштиришаётир.

Демурсад маҳалласида ҳам кўчаларни тоза ва озода қилиш бўйича ишлар олиб боримоқда. Бу ишда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси барчага ўрнак бўлишди.

Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинда бугун фуқаролар ҳашарга чиқдилар. Асосий мақсад маҳалла ободончилиги ва олдиндаги байрамни кўтаринкилик билан кутиб олиш.

Туман марказида ҳам бугун ободонлаштириш ишлари авжига чиқган. Бу ишга астойдил бел боғлаган маҳалла раиси томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram