Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ МАССИВИ СЎХЛИК ВАТАНДОШЛАРИМИЗ МАНФААТДОРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИГАН МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА

×

 2023-07-24 20:18:49    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Жавпая массиви Сўхлик ватандошларимиз манфаатдорлигига хизмат қиладиган масканга айланмоқда

Сўх туманида қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш, янги ўзлаштирилган ерларни фуқароларга бириктириб бериш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинидаги Жавпая массивида олиб борилаётган ишлар айниқса, жадаллик билан давом этмоқда.

Жавпаянинг пастки қисмидаги иссиқхоналарга суғориш суви етказиб бериш ишлари охирига етказилмоқда. Қиймати салкам 800 миллион сўм бўлган мазкур лойиҳа бўйича сув қувурларини тортиш ишлари охирига етказиляпти. Агар ушбу лойиҳа амалга оширилса, суғориш учун мўлжалланган сув ҳар бир иссиқхонага кириб боради.

Қарийб 400 гектар ер майдонида янги барпо этилган ўрикзорда ҳам иш қизғин. Боғ қатор ораларига экилган зироатларни кўриб, ҳавасингиз келади.

Жавпая массивини яшил экоҳудуд ва келажакда туризм масканига айлантириш мақсадида олиб борилаётган ишларда бугун туманнинг ҳар бир фуқароси иштирок этмоқда. Зотан, кўпчилик саъй-ҳаракати билан қилинган ҳар бир иш баракали бўлади. Ишончимиз комилки, ушбу янги барпо этилаётган яшил маскан барча Сўхлик ватандошларимизнинг манфаатига хизмат қилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram