ХАТЛОВ НАТИЖАСИДА АНИҚЛАНГАН ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАРГА ЭЪТИБОР КЎРСАТИЛЯПТИ
2023-07-22 18:46:08 176
Хатлов натижасида аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга эътибор кўрсатиляпти
Жисмоний имконияти чекланган, хасталик ёстиғига михланиб қолган, ногиронлиги бор фуқароларимиз ҳар доим эътиборда. Республикамизда бундай инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кумак бериш, манфаатларини ҳимоялашга катта эътибор қаратилган.
Айни кунда Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган хатлов жараёнлари ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларга амалий кўмак кўрсатишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Бу ишга Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини олтилиги томонидан ҳам махсус эътибор берилган.
- Маҳалламизда ўтказилаётган хатлов жараёнларида биз маҳалла бешлиги ва патронаж ҳамширалар билан биргаликда ҳар бир хонадон ва оила аъзолари билан алоҳида суҳбатлашяпмиз. Аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларимизга вақтида ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қиляпмиз. Мана бугун ҳам уч нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларимиз хонадонларига ҳомийларни жалб этган ҳолда кириб бордик, - дейди Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Сайрамхон Турғуналиева.
Туман ҳокимлигининг оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Мадинахон Сафарова ҳамда Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари бугун ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан учрашди. Ўзаро ҳамкорликда бир гуруҳ маҳалладаги эҳтиёжманд ва ногиронлар ҳолидан хабар олинди, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.
Бундай ташриф ва эътибордан мамнун бўлган имконияти чекланган фуқаролар ўз миннатдорликларини самимий сўзлар билан изҳор этишди. Хатлов натижасига кўра, ҳар бир эҳтиёжманд фуқарога алоҳида эътибор кўрсатилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram