АДЛИЯ ХАБАРИ
2023-07-22 18:24:35 154
Адлия хабари
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан болалар учун махсус ҳуқуқий портал – bolahuquqlari.uz ишлаб чиқилган.
Мазкур портал болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган бўлиб, маълумотлар болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган.
Портал болаларнинг бошланғич ҳуқуқий кўникмаларга эга бўлиши учун қуйидаги бўлим ва саҳифалардан иборат:
Ҳуқуқий ўйинлар;
Ҳуқуқий дарсхона;
Ота-оналар учун ҳуқуқий маслаҳатлар;
Конституцияни ўрганиш;
Юридик луғат;
Ҳуқуқий мавзулардаги видеороликлар;
Давлат рамзлари ҳақида бошланғич тушунчалар;
Ҳуқуқий маслаҳатлар олиш учун болаларга мўлжалланган онлайн маслаҳатчи (иш кунларида 09:00 – 18:00).
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram