ТАКРОРИЙ ЭКИН – ДЕҲҚОНЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИ ДЕГАНИДИР
2023-07-22 18:10:25 180
Такрорий экин – деҳқонлар учун қўшимча даромад манбаи деганидир
Сўх туманида охирги йилларда ғалладан бўшаган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида ушбу ер майдонларини энг аввало, “Дафтарлар”даги фуқароларга бириктириб бериш тажрибаси қўлланилмоқда. Зотан, такрорий экин фуқаролар учун қўшимча даромад манбаи саналади.
Сўхнинг иқлим шароити ўзига хос ҳисобланади. Агарда Тул, Соҳибкор ва ушбу сектордаги бободеҳқонлар ғаллани давлатга топшириб бўлишса, туман марказидаги бободеҳқонлар ғалла йиғим-теримига киришадилар. Мўъжазгина туманимизнинг иқлими салкам бир ойга фарқ килишини ҳамма яхши билади.
Бироқ, ерларнинг унумдорлигидан барча миришкорлар бирдек фойдаланишади. Яъги Сўхнинг унумдор ерларидан ҳам бир йилда икки марта ҳосил олиш мумкин ва буни охирги йиллар тажрибаси исботламоқда.
Биз бугун секторнинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ушбу ҳолатни кўздан кечирдик. Маҳалла раиси Фаёзиддин Тожиддинов билдиришича, Президентимизнинг 20-сонли қарори асосида маҳалладаги 50 нафарга яқин фуқароларига 15 сотихдан ер майдони ажратиб берилган. Буғдойдан бўшаган майдонларга бугун барча фуқаролар такрорий экин сифатида асосан совзи ва маккажўхори экишган.
- Ўтган йиллардаги тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, фуқароларимиз такроий экинлардан ҳам катта манфаат кўришмоқда. Ерларнинг ҳар бир гектаридан 8-10 тоннагача ҳосил олган маҳалладошларимиз ҳосилнинг асосий қисмини бозорга олиб чиқишади, - деди биз билан суҳбат чоғида маҳалла раиси.
Шунинг баробарида, бугун туманда узумчилик ҳам жадаллик билан ривожланмоқда. “Соҳибкор” фермер хўжалиги раиси Исломжон Додоев ҳар йили ўзининг 1 гектар ер майдонидаги узумзоридан мумайгина даромад олади.
Миришкор бободеҳқонлариимизга фақат ва фақат омадлар тилаймиз!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram