Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАТЛОВ ЖАРАЁНИДА МАНЗИЛЛИ ИШЛАШ АМАЛИЁТИ МУТАСАДДИЛАР МАСЪУЛИЯТИНИ ҲАМ ИМТИҲОНДАН ЎТКАЗМОҚДА

×

 2023-07-22 18:07:03    134

PDF юклаш
Чоп этиш


Хатлов жараёнида манзилли ишлаш амалиёти мутасаддилар масъулиятини ҳам имтиҳондан ўтказмоқда

Айни кунда туманимиз ҳудудларида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни аниқлаш ва уларнинг миллий базасини шакллантириш бўйича ўтказилаётган хатлов жаарёнларида маҳаллалар бешлиги ва ҳудуд тиббиёт маскани патронаж ҳамшираларининг иштироки таъминланаётир. Ушбу тадбир туманимизнинг Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам тизимли олиб борилмоқда.

- Хатловда ҳар бир бириктирилган мутасадди шахснинг ўзига хос вазифалари бор. Мисол учун, патронаж ҳамшира ёлғиз ва ўзгалар парваришига муҳтож кексалар, ногиронлиги бор, имконияти чекланган болалар ва катталар, ногиронлиги бор оилалар, оғир касал, мунтазам қаров талаб этиладиган шахслар ва оилаларни хатловдан ўтказса, маҳалла ёшлар етакчиси етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 18 ёшгача болалар, табиий ва техноген офатлар ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар оқибатида қийин вазиятга тушиб қолган оилалар “ҳисобини чиқаради”. Бугунгача мен ёшлар етакчиси сифатида хатлов натижасига кўра, дастлабки 42 нафар ижтимоий муҳтож ёшларни хатловдан ўтказдим, - дейди Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Муҳиб Аъзамжонов.

Хатлов жараёнида ҳар бир оила ва ҳар бир фуқарога алоҳида ёндошилмоқда. Хатлов жараёнлари манзилли ўтказилиб, ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг аниқ сони шаклантирилаётган миллий база таркибига киритилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram