Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ОЙЛИГИНИНГ БИРИНЧИ ЎН КУНЛИГИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-07-22 18:03:38    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ойлигининг биринчи ўн кунлиги таҳлил этилди

Республикамиз ҳудудларида Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 5-июлдаги 418-сонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2023-йил 5-июлдаги 270-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида мутасадди идоралар вакиллари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур фармойишларга асосан Республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбири ўтказилади.

10 июлдан 10 августгача давом этадиган мазкур ойликни ўтказишдан ассосий мақсад аҳоли, фуқароларимизни ёнғин балосидан асраш, уларни хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Туман маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда барча корхона ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирок этишди. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан иштирокчиларга ойлик доирасида олиб борилаётган амалий ишлар ёрқин мисоллар орқали етказилди.

Айтиш лозимки, айни кунда ойлик доирасида ёзги дам олиш ва соғломлаштирилиш мавсумида оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда бошқа дам олиш ва соғломлаштириш масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тадбирда шунингдек, ўта муҳим, тоифаланган ва иқтисодиёт объектлари, ёниш-портлаш хавфи юқори ҳамда фавқулодда вазият юз бериш даражаси юқори бўлган бошқа объектлар, шунингдек, одамлар кўп йиғиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлаш, 2023/2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказиладиган объектларнинг ёнғинга қарши ҳолатини талаб даражасига келтириш, ўрмон фонди объектларини ёнғиндан қўриқлаш ва уй-жой фонди объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликда амалйи ишларни олиб бориш юзасидан таклифлар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram