ҚАҚИР МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА 8 КИЛОМЕТРДАН ОРТИҚРОҚ ИЧКИ ЙЎЛЛАР АСФАЛЬТЛАШТИРИЛАДИ
2023-07-20 18:51:30 168
Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида 8 километрдан ортиқроқ ички йўллар асфальтлаштирилади
Туманимиз ҳудудларида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Давлат дастурлари ва махсус лойиҳалар туфайли бугун ҳудудлардаги муаммолар бартараф этиляпти, асосан таъмирталаб бўлиб қолган йўллар ва маҳаллаларнинг ички кўчалари таъмирланиб, замонавий кўриниш олмоқдла ва бу албатта, халқимизнинг қувончига сабаб бўлаётир.
Туманимизнинг Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бугун ички кўчалар асфальтлаштиришга тайёрланмоқда. Айни кунда туман йўлсозлари томонидан ушбу маҳалладаги кўчаларга шағал қопламаси ётқизилмоқда.
- Шағаллаштириш ишларини охирига етказиб, ушбу маҳалланинг ички кўчаларига манзилли дастур асосида асфальт қопламаси ётқизилади. Мазкур маҳалланинг асфальтлаштириш лойиҳасига киритилган ички кўчаларининг умумий узунлиги 8 километрдан ортиқроқ масофани ташкил этади, - дейди туман йўлсозлик идораси масъули Зафаржон Мирзоев.
Айни кунда ички кўчаларнинг 3 километрдан ортиқроқ қисми шағаллаштириб бўлинди. Яқин кунларда асфальтлаштириш ишлари мазкур маҳаллада бошлаб юборилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram