ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАРНИНГ МИЛЛИЙ БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ХАТЛОВ ЎТКАЗИШ ЙЎРИҚНОМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
2023-07-19 18:16:42 219
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни аниқлаш ва уларнинг миллий базасини шакллантириш бўйича хатлов ўтказиш йўриқномаси бўйича йиғилиш ўтказилди
Бугун туман маданият марказининг мажлислар залида Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари, маҳалла бешликлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни аниқлаш ва уларнинг миллий базасини шакллантириш бўйича хатлов ўтказиш йўриқномаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Айтиш лозимки, айни кунда Республикамизда ушбу йўналишда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимлиги вакили Шоҳидбек Аслонов ва туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидовлар хатловнинг асосий мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг тўлиқ базасини шакллантириш эканлигини асосли мисоллар билан тадбир иштирокчиларига тушунтирди. Қайд этилдики, хатлов натижасида ҳеч бир маълумотлар базаси билан қамраб олинмаган аҳолини аниқланиб, бу аҳоли билан ижтимоий ходимлар ишлаш тизими жорий қилинади ва амалга оширилаётган ижтимоий хизматлар сифати ва даврийлиги таҳлил қилинади.
Вилоят ҳокимлиги вакили мазкур тадбир давомида маҳалла бешликларини масъулият билан ишлашлари мунтазам назоратга олишини айтиб ўтди. Барча ислоҳотлар “Инсонни қадри учун” деган ғоя асосида амалга оширилаётганлиги, Президентнинг қуйи тизимдаги вакили бўлган маҳалла раисларига катта ишонч билдирилаётганлигига алоҳида урғу бериб ўтди.
Шунингдек, маҳалла раисларига ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспекторлари кўмакдош бўлаётгани таъкидланди. Раислар ташаббусни қўлга олиб, ҳар бир ёрдамчилар билан иш ташкил қилиб, ҳудуд аҳолисини қарздорликдан, камбағалликдан чиқариш, ишсизликни йўқотиш, ёшларни бўш вақтларидан самарали фойдаланишлари учун шароит яратиш, оилавий ажримлар, жиноятчиликни олдини олиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб олишлари бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Тадбир охирида хатлов ўтказилишига бириктирилган раҳбарлар ва хатловда иштирок этадиган соҳалар вкиллари таништирилди. Тадбирда маҳалла раислари томонидан билдирилган фикрлар ҳам инобатга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram