Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-07-19 18:10:13    105

PDF юклаш
Чоп этиш


ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ


Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 74-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияга раислик қилган туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев сессияни очиб, иштирокчиларга кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан маълумотлар берди.

Сессия котибини сайлангандан сўнг иштирокчилар кун тартибидаги масалалар муҳокамасига киришдилар.

Кун тартибидаги биринчи масала - жиноят ишлари буйича Сух туман судининг 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида фуқаролар хуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўрикланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаъолияти тўғрисида жиноят ишлари буйича Сўх туман суди раиси Шерзоджон Мадумаров ахборот берди.


Кун тартибига қўилган иккинчи масала - фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман суди ҳамда Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, шуниндек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаъолияти тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман суди раиси Шермуҳаммад Абдуллаев ахборот берди.


Сессия кун тартибига киритилган навбатдаги масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 21 ноябрдаги ПФ-6118-сонли фармонининг 4/1 банди ижроси бўйича Фарғона вилояти мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими томонидан 2023 йил биринчи ярим йиллиги давомида қилган ишлари юзасидан сўз Бюронинг Сўх туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Жамшед Мирҳисеновга берилди ва маърўзачи масала бўйича сессия иштирокчиларига тўлиқ маълумот берди.

Сессия кун тартибидаги тўртинчи масалага доир, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх туманидаги халқ қабулхонаси мудирининг 2023-йилнинг иккинчи чорак давомида секторлар ҳамда тумандаги маҳаллий ижро органлари раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти тингланди. Масалага доир кенг маъулмотларни туман Халқ қабулхонаси мудири Ботиров Мамиржон сессия иштирокчиларига етказди.

Сессия кун тартибидаги бешинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8-июндаги “Ер муносабатларида  тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 6243-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23-ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли қарори ижроси юзасидан иштирокчиларга туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков маълумот етказди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлими Сенати Кенгашининг 2023 йил 25-мартдаги КҚ-476-IV- сонли Қарорига асосан Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатларининг одоб-ахлоқ қоидалари қабул қилинган бўлиб, ушбу масала туман Кенгаши сессиясининг навбатдагиси сифатида муҳокама этилди. Бу бўйича Кенгаш раиси, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маърўза қилди ва мазкур қоида депутатларга ўқиб эшиттирилди ва бир овоздан маъқулланди.    

Сессияда шунингдек, депутат Субҳонали Нишонов томонидан туманнинг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги таклиф маъқулланиб, муҳокама этилди. Бу бўйича депутат Субҳонали Нишонов сўзга чиқиб, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида асфальтлаштириш лойиҳасига киритилган ички йўлларнинг умумий масофаси аслида фақрқ қилиниши, яъхни кам кўрсатилганлиги ва ушбу муасалага мутасаддилар томонидан аниқлик киритиш лозимлигини қайд этди. Бу бўйича туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси Охонжон Охонжонов сўзга чиқди ва лойиҳаларда йўл қўйилган хатоликлар ислоҳ қилинаётганини таъкидлади.  

Сессия кун тартибга қўйилган масалалар бўйича иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 74-сессиясига якун ясалди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram