ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-07-18 17:34:49 153
Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди
Сўх тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатлари бўйича навбатдаги қабул ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 19 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, маҳалла ободончилиги, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб 5 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
4 та мурожаатга нисбатан ҳуқуқий маслаҳат берилди ва қолган 10 та мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram