ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ТАДБИРЛАР
2023-07-18 17:30:20 157
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ойлиги доирасида ўтказилаётган тадбирлар
Маълумки, Республикамиз ҳудудларида 10 июль кунидан 10 август кунига қадар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбирлари ўтказилиши белгиланган. Мазкур ойлик доирасида туманимизда ҳам кенг қамровли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Бундай тарғибот тадбирлари туманимиздаги бозорларда, мактабгача таълим муассасаларида ўтказилмоқда, чунки одамлар кўп тўпланадиган жойларда тарғибот тадбирларини самараси ҳам яхши бўлади. Ташкил этилаётган мазкур тадбирларда туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаси ходимлари мавзу бўйича фуқароларимизга асосан амалий машғулотлар орқали тушунча ва маълумотлар беришяпти.
Сафарбар этилган шахсий таркиб ва ўт ўчириш техникаси орқали амалий машқлар ўтказиляпти. Ёнғинга сбаба бўладиган асосий омиллар, ёнғин чиққанда қилинадиган энг биринчи ҳаракатлар юзасидан маълумотлар бериляпти.
Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида ҳам бундай тадбирлар ўтказиляпти. Бундай тарғибот тадбирларида ёш авлодга ёнғин ва унинг оқибатлари ҳақида маълумотлар бериш баробарида, ёнғинга қарши курашда ишлатиладиган асбоб-ускуналар ҳақида ва уларнинг ишлаш тиртиби бўйича амалий машқлар орқали маълумотлар етказилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram