Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЗ ВАТАН ТАҚДИРИ ВА УНИНГ РАВНАҚИГА БЕФАРҚ ЭМАСМИЗ

×

 2023-07-18 17:18:16    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Биз Ватан тақдири ва унинг равнақига бефарқ эмасмиз


2023 йилнинг 9 июль куни Республикамизда муддатидан илгари Президент сайлови бўлиб ўтди. Янги Ўзбекистоннинг ривожланиши, унинг равнақига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро ушбу сиёсий жараёнда фаоллигини намойиш этиб, ўз сиёсий иродасига таяниб, муносиб номзодига ўз овозини берди.


Сайловлар Сўх туманимизда катта тантана ва зўр кайфиятда бўлиб ўтди. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш ўртасидаги муддатда аксарият мутасадди раҳбарлар ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшдилар.


Сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш давомида тумандаги мавжуд 30 та сайлов участкалари биноларини тадбирга тайёр ҳолатга келтирилиши ва комиссия аъзоларини  малакасини ошириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди. Сайлов участкаларининг аксарияти умумий ўрта таълим мактабларида жойлашгани боис, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари сиёсий жараёнга тайёргарлик жараёнида астойдил ҳаракат қилишди. Мамлакат ҳаётидаги сиёсий жараёнда ушбу соҳа вакиллари намуна кўрсатдилар.   


Жумладан, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Гулноза Усмонова томонидан участка сайлов комиссия аъзоларининг  малакасини ошириш давомида сайлов қонунчилигида белгиланган кўрсатма ва талаблар бўйича барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Ушбу сиёсий тадбирни ташкил этишда ҳар томонланма яқиндан амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келганликлари  ўз самарасини берди.


Бугунги кунда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири сифатида фаолият олиб бораётган Гулноза Усмонованинг сиёсий тадбирлардаги фаоллиги эътироф этишга лойиқ. Мен ушбу сиёсий жараёнга дахлдор шахс сифатида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирининг келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар тилайман. 


Келажакда Ватанимиз ҳаётидаги бундай масъулиятли тадбирларни мана шундай уюшқоқолик ва кайфиятда ўтказилишига ишончим комил.    Ватанимиз келажаги бўлган навқирон авлод вакилларига таълим-тарбия бериш каби машаққатли ва шарафли ишларида Яратгандан куч-ғайрат тилаб қоламиз.


Иброҳимжон Аҳмадов - туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram