Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАРБИЙ ҚИСМДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-07-17 18:05:05    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳарбий қисмда тадбир ўтказилди

Фарғона вилояти Сўх туманида туман ёшлар ишлари Агентлигининг бўлими ташаббуси билан кўп тадбирлар ва давра учрашувлари ўтказиб келинмоқда. Мақсад ёшлар бўш вақтини ва ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказишдан иборат.

Туманимизда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий қисм ҳамда Истиқлол маҳалла ёшлар етакчиси Аҳмаджон Ғойибов ташаббуси билан консерт дастури ташкил этилди. Ёшлар дастур доирасида ҳарбийларнинг бир кунлик ҳаёти билан танишдилар.

 

Ташкил этилган мазкур тадбирда маҳалланинг ёш санъаткорлари ва санъат ғунчалари ўз қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлашди. Айниқса, ёш хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган қўшиқлар барчага манзур бўлди.


- Бу каби тадбирларни ҳамкорлик режаси асосида мунтазам ўтказамиз. Асосий мақсад ёшларнинг бўш вақтларини чиройли, мазмунли ўтказишдан иборат, - дейди Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Аҳмаджон Ғойибов.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram