КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ
2023-07-15 17:05:09 183
Кам таъминланган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалри етказиб берилди
Кам таъминланган, ижтимоий кумакка муҳтож, ногиронлиги бор фуқаролар, боқувчисини йўқотган, якка ёлғиз аёллар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳар жабҳада моддий ва маънавий кумак кўрсатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. "Инсон қадри учун" тамойили мана шундай хайрли амаллар орқали кундалик ҳаётимизда ўз исботини топаётир.
Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова томонидан туманимизнинг Қизилқиёқ, Қақир ва Шарқобод маҳаллаларида истиқомат қилаётган ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Ушбу фуқароларга ногиронлик аравачалари манзилли етказиб берилди.
Ногиронлик аравачаларини қабул қилиб олган фуқаролармиз албатта, бундай эътибор ва мурожаатлари ижобий ҳал этилганидан хурсанд бўлиб, ўз миннатдорликларини самимий сўзлар ва дуолар орқали билдирдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram