ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-07-15 16:57:45 160
Ёнғин хавфсизлигини таъминлш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
5 июлдаги 418-сонли Фармойишига асосан жорий йилнинг 10 июль кунидан 10 август кунига қадар юртимиз бўйлаб ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбирларини амалга оширилиши белгиланган.
Мазкур ойлик доирасида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
- Ёнғинлар асосан ота-оаналарнинг беэътиборлиги ва ёш болаларни қаровсиз қолдириш натижасида юзага келади. Статистик маълумотлар ҳам ушбу кўрсатгич юқорилигини тасдиқлайди. Шунинг учун, ёнғиларни олдини олишга қаратилган амалий тарғибот ва ташвиқот ишларини мактабгача таълим муассасаларида, ёзги дам олиш кунлари эса, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказиш лозим, - дейди Сўх туман ФВБ ФВДТ ва ФМ ташкил этиш бўлинмаси бошлиғи, лейтенант Фархиддин Саидов.
Тумандаги болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида ташкил этилган тадбир ҳам айни туман фавқулодда вазиятлар бўлими тавшаббуси билан ташкил этилди. Оромгоҳ педагогик жамоаси ва оромгоҳда дам олаётган болажонлар иштирок этган мазкур тадбирда ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин чиққанда биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари бўйича маълумотлар етказилди.
Амалий машқлар орқали ёнғин ўчириш мосламасидан фойдаланиш, ёнғин туфайли зарар кўрганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари амалий машқлар орқали намойиш этилди. Тума фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ёнғин бўйича зарурий маълумотлар етказилиб, тиббиёт соҳаси ходимлари ҳам ушбу мавзуда болаларга керакли тушунтиришлар етказишди.
Тадбир давомида болалар ҳам, ўз саволларига матахассислардан керакли жавоблар олдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram