ТУМАН ҲОКИМИНИНГ СЕКТОРДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2023-07-14 19:12:38 133
Туман ҳокимининг сектордаги сайёр қабулида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Туман ҳокимининг навбатдаги қабули бугун 1-сектор биносида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Қабулхонаси мудири, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди. 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган фуқаролар ўз муаммолари хусусида туман ҳокимига мурожаат этдилар.
Сайёр қабулда фуқароларнинг маҳаллалар ободончилиги ва қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ичимлик ва суғориш суви билан таъминлаш, электр энергияси билан таъминлаш масалалари ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Қабул давомида билдирилган ҳар бир мурожаат мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ижроси ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат талаб этадиган муроржаатларнинг ҳал этилиши юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram