САРИКАНДА МАҲАЛЛАСИДА АСФАЛЬТЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОХИРИГА ЕТКАЗИЛМОҚДА
2023-07-14 19:07:16 169
Сариканда маҳалласида асфальлаштириш ишлари охирига етказилмоқда
Президентимизнинг ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантиришга доир қабул қилган 408-сонли қарорига асосан вилоятимизнинг анклав ҳудуди бўлмиш Сўх туманида ҳам кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Чекка ҳудудларда амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар халқимизнинг шодлиги ва хурсадчилигига сабаб бўлаётир.
Қарорга мувофиқ, тумандаги 15 та маҳаллаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида салкам 30 миллаирд сўм маблағ йўналтирилган ва туманнинг аксарият маҳаллаларида амалий қурилиш-таъмирлаш ишлари охирига етказилган. Тумандаги Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички кўчалар ҳам айни ушбу қарор асосида асфальтлаштирилмоқда.
408-сонли қарорга мувофиқ Сариканда маҳалласининг 8,6 километр йўллари асфальтлаштириш режасига киритилган. Бугун туман йўлсозлари мазкур маҳалланинг охирги кўчаси – “Балиқчи” кўчасига асфальт қопламаси ётқизишмоқда:
Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ички кўчаларига асфальт қопламаси ётқизиш мақсадида давлатимиз бюджетидан салкам 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Текис ва равон кўчаларда ҳаракатланаётган пиёда ва йўловчилар борки, бундай эътибор учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик изҳор этишмоқда. Зотан, қилинаётган ҳар бир иш ва эзгу амал халқимиз манфаатига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram