Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА 1-3 АВГУСТ КУНЛАРИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН РЕСПУБЛИКА АҲАМИЯТИДАГИ МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2023-07-14 18:59:35    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида 1-3 август кунлари фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган Республика аҳамиятидаги махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади

Сўх тумани ўзига хос жуғрофик мавқеъ ва жойлашувга эга туман ҳисобланади. Тўрт томони пурвиқор тоғлар билан ўралган бу гўшада баҳор ва ёз фасли турли табиий офатлар – сел ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли юқори ҳудуд ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 6 январдаги ва Фарғона вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 5 июль кунидаги буйруқларига биноан август ойининг дастлабки кунларида вилоятимизнинг Сўх ва Фурқат туманлари ҳудудий қуйи тизими бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг ҳаракатларини баҳолаш бўйича ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқларини ташкил этиш ва уни ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай ҳолатларда ҳаракатланиш кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган очиқ мулоқотда ҳар беш йилда бир маротаба вилоят ва Республика миқёсида ўтказиладиган мазкур махсус машқларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш муҳокама қилинди. Тадбирга туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев раислик қилди ва унда туман фуқаро муҳофазаси тизими таркибига кирувчи барча корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчиларига мазкур тадбир ўзининг аҳамиятлилиги бўйича бевосита республика ва вилоят раҳбарлари диққат марказида эканлиги ва уни юқори савия ва тайёргарлик билан ўтказилиши лозимлигини таъкидлаган туман ҳокими барча ушбу тадбирга бириктирилган раҳбарларга соҳавий кўрсатма ва топшириқлар берди. Тадбирга тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.

Режага мувофиқ Сўх туманида қўмондонлик-штаб ўқув машқининг махсус-тактик ўқув машқлари ва амалий тадбирлар 1-3 август кунлари ўтказилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram