ЧЕГАРА ҲУДУДИДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИЖТИМОИЙ СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2023-07-13 18:32:20 131
Чегара ҳудудидаги хотин-қизларни ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида тадбир ташкил этилди
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2023 йил 17 январда тасдиқланган “Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастури”нинг 26-банди ҳамда жорий йилнинг 2023 йилнинг 2 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятига қилган ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан вилоят ишчи гуруҳи томонидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Сўх туманида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида барча маҳалла фуқаролар йиғинларнинг хотин-қизлар ишлари бўйича фаоллари иштирок этдилар. Тадбир давомида хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини ошириш, маҳаллаларда хотин-қизларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини янада юксалтириш, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларни олий маълумотли қилиш, соҳалардаги кадрларга бўлган эҳтиёжларни тўлдириш, чегара ҳудудидаги хотин-қизларни ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, гендер зуравонликни олдини олиш, гендер тенгсизликка барҳам бериш борасида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ўтказилган мазкур тадбирга вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари С. Алимова, Маънавият ва маърифат вилоят бўлими мутахассиси Г. Аҳмадалиева, вилоят “Қалб нури” марказининг лойиҳалар буйича координатори Г. Мамаджанова, туман ҳокимининг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосари М. Сафарова, Сўх туман диний масалалари бўйича масъул ходими Т. Додобоев, Маънавият ва маърифат маркази Сўх туман бўлими раҳбари Г. Ибрагимов ҳамда 27-нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари жалб қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram