Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 191 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЕТМИШ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-07-12 18:45:14    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги етмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг олтинчи чиқириқ етмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди:


1. Туман Кенгашининг намунавий Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.


2. Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурини ижроси, шу жумладан ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширалаётган ишлар тўғрисида.

 

3. 2023 йилнинг 6-ойи давомида туманда электр энергияси (хусусан энергияни тежовчи технологиялардан фойдаланиш, энергия самарадорлиги) таъминотини яхшилаш мақсадида тузилган “Йул харитаси” ижроси тўғрисида.


4. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини фаъолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликга оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан, Андижон ва Фарғона вилоятларида олиб борилаётган ишлари ҳолатини ўрганиш натижалари асосида, Сўх туманида ушбу соҳада қилинаётган ишлар тўғрисида.


5. Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

 

6. “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни

тасарруф этиш тўғрисида.

 

7. Болалар масалалари бўйича Сўх туман комиссияси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

 

Сесия кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши котибият мудири Масуджон Жумаев сўзга чиқиб, туман Кенгашининг намунавий Регламентига киритилган ўзгартиришлар хусусида маълумот берди. Регламентнинг ҳар бир банди ва моддаси тушунтириб берилди.  

Иккинчи масала юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев маърўза қилди ва ўз сўзида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида фуқароларга берилган кредит маблағлари хусусида маълумот берди.

Масала юзасидан “Агробанк”  акциядорлик жамияти бошқарувчиси Пулатжон Худойберганов, “Халқ банк” бошқарувчиси Нумонжон Садирбеков ва туман “Микрокредитбанк” бошлиғи Беҳрўз Эназаровлар берилган кредит суммалари ва кредитларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан тегишли ахборотлар беришди.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан сессия иштирокчиларига Сўх туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Шерзод Раҳимов маълумот берди ва бажарилган ишлар қаторида режага киритилган ишлар руйихатини ҳам депутатларга тақдим этди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Адҳамжон Сафаров сессия кун тартибидаги тўртинчи масалага оид маълумот берди. Мазкур масалага оид депутатлар савол бериб, жавоблар олишди. Сессия қарорига кўра, туманда ташкил этилган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этиладиган махсус комиссияси томонидан қайта ўрганиладиган бўлди.

Кун тартибидаги бешични масала хусусида туман  камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ғанижон Мелников маълумот берди ва туманда ушбу долзарб масала ижроси ва натижадорлиги хусусида ўз фикрларини баён этди.

Сўх туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидов томонидан “Саховат ва кўмак” хайрия жамғармаси ҳисобидан қилинган моддий ва амалий ёрдамлар хусусида йиғилганларга маълумот берилди. Қилинган мурожаатлар ва турли мавзуларда ёрдам сўраб мурожаат этган фуқароларга кўмак бериш мақсадида жамғарма фондида мавжуд бўлган захира маблағини тасарруф этилиши депутатлар томонидан маъқулланди.                 

Сессяи кун тартибидаги охирги – етттинчи масала юзасидан туман болалар масалалари бўйича шўъба мудири Отабек Эгамбердиев томонидан сессия иштирокчиларига маълумотлар етказилди. Ушбу масала юзасидан қабул қилишга тайёрланган қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Сессияда қўшимча сифатида киритилган масала – “Опенбюджет” тизими орқали ғолиб деб топилган тўртта лойиҳа маблағларини тасдиқлаш хусусида туман молия бўлими бошлиғи Зайлиддин Искандаров маълумот берди ва ушбу масала ҳам депутатлар овози билан тасдиқланди.      

Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан сессия якунланди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram