Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ ЖАМОАТЧИЛИККА ЕТКАЗИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-07-11 18:09:19    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазирлар Маҳкамаси қарори мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш юзасидан семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек, мамлакатда камбағалликка қарши курашиш жараёнини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2023 йилнинг 7 июл куни Вазирлар Маҳкамасининг 279-сонли “20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида мазкур қарор мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида амалий семинар ташкил этилди ва семинарда вилоят “Агробанк” бош бошқармаси вакили Алишер Аринтаев, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Фарғона вилояти филиали директори Алижон Ибрагимов ва Сўх тумани ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевлар иштирок этишди. Семинарда туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, тумандаги банклар раҳбарияти, Сўх тумани маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази вакиллари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари қатнашди.

Мазкур тадбирда иштирокчиларга қарорнинг мазмун-моҳияти ва асл мақсади аниқ мисоллар билан тушунтириб берилди. Тадбир иштирокчиларига қарорда келтирилган янги иш ўринларини яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектларининг ҳамкорлик шартномалари асосида ихтиёрий равишда иштирок этиши, ҳамкорлик шартномалари лойиҳалари Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий булинмалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, савдо-саноат палатаси ҳамкорлик шартномаларини тузган тадбиркорлик субъектларига Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат бериши ва уларга ҳамкорлик шартномалари тўлиқ бажарилиши юзасидан ҳар томонлама кўмаклашиши, дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларига табақалашган миқдорларда имтиёз ва преференциялар бериш тартиби юзасидан тўлиқ маълумотлар берилди.

Тадбир жараёнида иштирокчилар ўз саволларига мутасаддилардан аниқ жавоблар олдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram