Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 183 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕВАЙРОН МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-07-11 17:54:38    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Девайрон маҳалласида туман ҳокими иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш, аниқлаш ва уларни ижобий ижрога йўналтириш мақсадида жойларда бевосита туман ҳокими иштирокида ўтказилаётган сайёр қабуллар ўзининг самарасини бермоқда. Чунки ушбу қабулларда фуқаролар мурожаатининг аксарияти жойида, имкони борича ижобий ҳал этилаётир.

Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда маҳалла фуқаролари туман ҳокимига ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича мурожаат этдилар. Сайёр қабулда сектор ишчи гуруҳи аъзолари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш, маҳалла ободончилиги, тиббий ёрдам кўрсатиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъуллар томонидан мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram