ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
2023-07-08 16:44:02 170
Фуқаролар мурожаати эътибор марказида
Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиш ва уларга амалий кўмак кўрсатиш бўйича туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан кўп арзирли ишлар қилинаётир.
- Айни кунда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларга моддий ва амалий кўмак кўрсатилмоқда. Секторлар кесимида бевосита сектор раҳбарлари иштирокида бу фуқароларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларнинг фарзандларига кийим-кечаклар манзилли етказиб бериляпти, - дейди туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидов.
Секторлар раҳбарлари, маҳалла бешлиги, жамоатчилик вакиллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ходимлари иштирокида бугун Ленбур, Қалъача, Ҳазрати Али, Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинларидан мурожаат қилган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларнинг фарзандларига кийим-кечаклар манзилли етказиб берилди.
Мазкур эътибордан манун бўлган фуқаролар самимий сўзлар ва дуолар билан ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram