"СОЛИҚЧИ-КЎМАКЧИ" ТАМОЙИЛИ АСОСИДА СЎХ ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР
2023-07-08 16:38:22 137
"Солиқчи-кўмакчи" тамойили асосида Сўх туманида амалга оширилаётган ишлар
Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли билан ўтказилган очиқ мулоқотларда билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ва янада рағбатлантириш, солик мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йул қуймаслик, шуниндек қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил 14-июн куни Ўзбекистон Республикаси Призидентининг ПҚ-192-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра 2023-йил 1-июн кунига қуйдагилар ҳисобдан чиқарилди:
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи "нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно" буйича муддатида туламаган қарзига ҳисоблаган пеня суммалари;
Хужалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича мудатидан ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммалари.
Ушбу солиқ қарзи пеня ва жарималар ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
2024-йил 1-июнгача ер учаскаларидан хужатларсиз фойдаланиётган жисмоний шахсларга ер солиғининг 3 карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартиби тўхтатилади.
Биз солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам албатта Президентимиз белгилаб берганларидек тадбиркорга маслихатчи кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.
Фариджон Тўрабоев - Сўх туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram