10-ИЮЛДАН “ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ДОЛЗАРБ 30 КУНЛИК" ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНАДИ
2023-07-08 16:29:17 149
10-июлдан “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари бошланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 5-июл кундаги 418-Ф-сонли фармойишига асосан 2023-йилнинг 10-июл кунидан 10-август кунигача мамлакатимизда “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари амалга оширилиши белгиланган.
Тадбир доирасида барча туманларда ФВБ лари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин билан боғлиқ турли бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан ташкилот ва идораларда, ижтимоий объектларда, савдо мажмуалари ва бозорларда, аҳоли орасида тарғибот тадбирлари олиб борилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram