Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХГА КЕЛСАНГИЗ, АЛБАТТА ЖАВПАЯ ТОРВУЗЛАРИ ТАЪМИНИ ТОТИБ КЎРИНГ

×

 2023-07-08 16:22:01    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўхга келсангиз, албатта Жавпая торвузлари таъмини тотиб кўринг

Туманимизнинг Қалъача маҳалласидаги Жавпая мавзесига ташриф буюрган ҳар бир инсон борки, эзгу ташаббус натижаси ва самараларига албатта раҳмат айтади. Яхши ниятлар ва эзгу орзулар билан ушбу заминга қадалган ҳар бир сабзавот уруғи бугун ҳосил беришга шай.

- Сўх тумани Жавпая массивида ташкил этилган 200 гектар янги ўрик боғи қатор орасидан самарали фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалиги экинлари экиб парвариш қилинмоқда. Хусусан, ушбу боғ қатор ораларига ошқовоқ, торвуз, сабзавотлар, дуккакли, мойли ва бошқа озиқ-овқатда ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари экилган. Бугунги кунда экилган ошқовоқ ва тарвуз экинлари ушбу массивнинг табиий тупроқ иқлим шароитига мослиги ўзини исботлади. Сабаби мазкур экинларнинг ўсиши ва ривожланиши мўл ҳосил ҳосил берилишидан дарак бермоқда, - дейди туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков.

Мутахассисларнинг фикрича, Жавпаяда ўрнатилган томчилатиб суғориш тизими орқали ҳам барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан мўл-кўл ҳосил олиш мумкин экан. Туман ҳокими ўринбосари билдиришича, яқин кунларда Жавпаянинг илк торвузлари аҳолимиз дастурхонига тортиқ қилинади.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram