Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МЕҲР ДАФТАРИ”ДАГИ БОЛАЖОНЛАРГА 146 МИЛЛИОН СЎМЛИК ЖИҲОЗЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ

×

 2023-07-07 19:03:22    102

PDF юклаш
Чоп этиш


“Меҳр дафтари”даги болажонларга 146 миллион сўмлик жиҳозлар совға қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 17-январ кунги 26-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан бизнинг туманимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманимизда бир гуруҳ “Меҳр дафтари” тизимига киритилган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)лари ўрганиб чиқилиб, бугунги кунда ушбу ўрганиш асосида туман “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. “Йўл харитаси”га мувофиқ 20 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муаммо ҳамда орзу-истаклари рўёбга чиқарилди.

Бугун туман ҳокимлиги маданият марказининг мажлислар залида ушбу масалага бағишлаб тадбир бўлиб ўтди ва унда боқувчисини йўқотган болажонларга турли жиҳозлар тақдим этилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳоким ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов, туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Отабек Эгамбердиев ва Юсуфжон Маруфжонов, туман миллий гвардия бўлими бошлиғи Рустамжон Мамаджонов, маҳаллалар раислари иштирок этишди.

Хусусан, олти нафар болалар хонаси учун жиҳозлар тўплами, саккиз нафарига таълим олишга йўналтириш мақсадида дастурлаш соҳасини ўрганиши учун ноутбук қурилмаси, бир нафарига тикувчилик қилиш мақсадида тикув машинаси, касб-ҳунар мактаби тўлов контрактни, даволаниши учун моддий ёрдам берилди ҳамда дарс тайёрлаш хонаси учун жиҳозлар тўплами, турт нафарига кир ювиш машинаси тақдим этилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram