ОФТОБРУ МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ОИЛАВИЙ-НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2023-07-07 19:01:33 267
Офтобру маҳалласида янги оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
Бугун туманимизда баркамол амвлод таълим-тарбиясига берилаётган эътибор асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Буни барпо этилаётган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида янги очилган “Нозия” оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилоти билан бундай муассасалар сони туманимизда яна биттага кўпайди. Мазкур тарбия даргоҳини фойдаланишга топшириш маросимида маҳалла фахрийлари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Гулноза Усмоновалар иштирок этдилар.
"Нозия" номи билан аталадиган бу муассасада 25 нафар болажонлар тарбия олишади ва уч нафар тарбиячилар доимий иш жойи билан таъминландилар. Тақдимот маросимида туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Гулноза Усмонова алоҳида тўхталиб ўтди. Тадбир давомида болажонлар ва тадбиркор Беҳруз Мўсоевга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram