АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА
2023-07-07 18:59:38 143
Аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда
Туманимизнинг барча ҳудудларида айни кунда кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Давлат дастурлари ва махсус лойиҳалар асосида олиб борилаётган амалий ишлар қаторида ҳудудларда аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида туман секторлари раҳбарлари кўмагида ҳам амалий ишлар қилинаётир.
Албатта, қилинаётган мазкур ишлар халқимиз манфаатига хизмат қилади. Яна бир муҳим жиҳат: мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши камчилик ва муаммоларни бартараф этилишида ҳам асосоий омил бўлиб хизмат қилаётир.
Сўх тумани 2-сектори ҳудудидаги Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинининг “Нурли Водий” кўчасида яшовчи фуқароларнинг ички кўчаларни таъмирлаш юзасидан қилган мурожаатлари жойида ўрганилиб ижобий ҳал этилди. Берилган амалий кўмак ва ёрдам туфайли ушбу кўчанинг 500 метр қисми шағаллаштириб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram