Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 195 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БЕРИЛАЁТГАН ЭЪТИБОР ИНСОН МАНФААТИ БАРЧА НАРСАДАН УСУТУН ЭКАНЛИГИ НИШОНАСИДИР

×

 2023-07-06 17:12:44    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Берилаётган эътибор инсон манфаати барча нарсадан усутун эканлиги нишонасидир

Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга уларнинг мурожаати асосида турли кўринишидаги амалий кўмаклар кўрсатилмоқда. Ушбу эзгу амаллар туманимизда фаолият олиб борилаётган турли тизимлар орқали ҳам амалга оширилаётир.

Чашма маҳалла фуқаролар йиғини “Булоқбоши” кўчасида яшовчи, ногиронлиги бор фуқаро Мирзобеков Фаррухжон Акилбекзода ҳам моддий ёрдам сўраб, мурожаат этган. Ушбу фуқаро яшайдиган хонадоннинг том қисимини ёпиш учун шифер маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси Сўх тумани қўриқлаш бўлими томонидан манзилли етказиб берилди.

Сўх тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг маълумотига кўра, туман ҳокимлиги ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ҳам эҳтиёжманд оилаларга мунтазам амалий кўмаклар кўрсатилиб келинмоқда. Секторлар кесимида ҳам яқинда бевосита секторлар раҳбарлари иштирокида кўп болали ва эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва сарполар етказиб берилди.

Албатта, қилинган эҳсон ёхуд амалий кўмакларни ёритиш юзасидан фуқароларимиздан турли сўзлар ва талқинлар эшитамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳукумат ва турли тизимлар томонидан инсон манфаатига қаратилган ишлар ва хайрли амалларни эсга солишдан иборат холос. Чунки бизнинг мамлакатмизда инсон манфаати барча нарсалардан устун туради.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram