Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШОХИДАН ЭНДИ УЗИЛГАН МЕВА ТАЪМИНИ ТОТГАНМИСИЗ?

×

 2023-07-06 17:01:06    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Шохидан энди узилган мева таъмини тотганмисиз?

Айни ёз чилласида бободеҳқонларнинг юмуши кўпаяди. Бирин кетин пишиб етган мевалар ва полиз маҳсулотларини йиғиштириб олаётган Сўхлик миришкорларга июл ойининг жазирамаси чўт эмас. Пешона тери билан етиштирилган барча маҳсулотлар йиғиштириб олиниши керак. Бу бозорлар мўл-кўллиги ва деҳқон учун даромад манбаи деганидир.

Биз ҳам бугун “Озод” ширкат хўжалигида фаолият олиб бораётган боғбонлар ҳузурида бўлдик ва уларнинг кундалик юмушларига гувоҳ бўлдик. Боғлардаги ғарқ пишган сарҳил мевалар ҳавасинигизни келтирмай қўймайди. Шохидан энди узилган меванинг таъмини тотиш одамга ўзгача руҳият бахш этаркан.

- 3 гектар боғимиз бор. Асосан ўрик, олма, гилос, олхўри, шафтоли, беҳи ниҳоллари эилган боғимиздан бу йили умидимиз катта. Чунки бу йил бободеҳқонлар учун жуда файзли ва баракали келди. Айни дамда туманимизда экспортбоплиги билан ажралиб турадиган олхури меваларини йиғиштириб олаяпмиз. Барча оила аъзоларимиз билан шу ишга бандмиз. Ниятимиз барча маҳсулотларни териб олиш, бозорларни тўлдириш ва албатта, манфаатдорлик ҳам эсимиздан чиққани йўқ. Бу йили Худо хоҳласа муносиб даромад олиш ниятимиз бор, - дейди биз билан суҳбатда “Имомалиобод” хусусий боғдорчилик хужалиги асосчиси Раҳмонали-ота Жўраев.

Бугун боғбон оила аъзолари билан биргаликда ўрикдан баргак қилиш, олхўри меваларини эҳтиёткорлик билан териб олиш билан банд. Айтганча, ушбу боғдорчилик хўжулигида 8 кишининг бандлиги таъминланган. 60 тўп олхўрининг ҳар тўпидан 400 килограммгача, 360 тўп ўрикдан ҳам шунча ҳосил олиш ниятида меҳнат қилаётган отахонга 13 нафар оила аъзолари яқиндан ёрдам беришаётир.

Биз ҳам барча Сўхлик миришкорларнинг хирмонига барака тилаймиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram