Муносабат
2023-07-04 18:05:57 144
Ижтимоий тармоқларда “Деҳқон бозори”даги давлатнинг 51 фоиз улуши ҳиссадорларнинг тўлиқ иштирокисиз фуқаро Шуҳрат Мансуровга бериб юборилгани бўйича бир гуруҳ фуқароларнинг ҳужжатлар сохталаштирилгани, ишни қайтадан кўриб чиқиш кераклиги ҳақида Президент номига мурожаати келтирилган видеомурожаат эълон қилинди.
Ҳолат юзасидан масъуллар бириктирилиб, мурожаатчилар иштирокида ҳужжатлар қонун доирасида кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинади.