ЁШ КАМОНЧИЛАРНИНГ МУРОСАСИЗ БЕЛЛАШУВИ
2023-07-04 18:01:46 147
Ёш камончиларнинг муросасиз беллашуви
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5149-сон Қарори ҳамда Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режа жадвалига асосан ёшлар ўртасида Сўх тумани қўриқлаш бўлими томонидан “камондан отиш” мусобақаси ташкил этилди.
Сўх туман қўриқлаш бўлими бошлиғи, подполковник Рустамжон Мамажоновнинг маълумотига кўра, мазкур мусобақа туманнинг болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида бевосита мутасадди идоралар вакиллари назорати остида ўтказилди.
Мазкур беллашувда ёш камончилар маҳорати имтиҳондан ўтказилди. Мусобақа ниҳоясида фахрли ўринни олган ёшларга совринлар топширилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram