Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ЎРИКЛАРИДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН БАРГАКЛАР ТАЪМИ ҚАНДАЙЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-07-04 17:57:38    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх ўрикларидан тайёрланадиган баргаклар таъми қандайлигини биласизми?

Сўх тумани асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туман ҳисобланиб, туманда картошкачиликнинг ўзига хос мактаби яратилган. Сўхлик миришкорлар картошкачиликни ҳадисини олган деҳқонлардан саналишади.

Шунинг баробарида, Сўх ўзининг ширин ва нотакрор мевалари билан ҳам донг таратган. Яъни Сўхликлар боғдорчиликда ҳам ўзига хос тажрибага эга бўлган миришкорлардан.

Маълумот ўрнида: туман бўйича 3 та ширкат хўжалиги тасарруфидаги боғлар ва 37 та боғдорчилик фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, жами хўжаликларнинг сони 45 тани ташкил этади.

Аслида Сўхликлар ўрик етиштиришда ҳам маҳоратли боғбонлардан ҳисобланишади. Туманда жами бўлиб 1 430 гектар боғ майдони мавжуд бўлиб, бундан 738 гектарини ўрикзорлар ташкил этади. Ўртача ҳар йили Сўхликлар 12 000 тонна ва ундан юқори ўрик ҳосили йиғиштириб олишади.

Сўхда ўрикдан баргак тайёрлашади. Баргак ҳам Сўхнинг ташриф қоғози ҳисобланади. Бу экспортбоп маҳсулот ўзининг шифобахшлиги билан ҳам ажралиб туради.

“Озод” ширкат хўжалиги боғзорларида ўрикнинг “субҳони” нави етиштирилади. Меваси кўп, таъми ҳам ўзгача, ҳосилдорлиги юқори ва харидоргирлиги билан довруғи оламга достон бўлган ушбу ўрикнинг баргаги асосан Россиянинг барча шаҳарларига экспорт қилинади.

- 1 гектардан ортиқроқ ўрик боғимиз бор. “Дагарали” фермер хўжалигига қарашли ушбу боғимизда 100 тўпдан ортиқроқ ўрик бор. Бир тўп ўрик дарахтидан ўртача 300 колорграмм ҳосил оламиз. Бир йиллик даромадимиз ҳам ёмон эмас. 5 нафар оила аъзоларимизнинг бандлиги таъминланган. Бу йили Худо ўз файзини сочди. Ҳосил мўл. Меҳнатимизга яраша даромад олиш ниятимиз бор. Субҳони ўриклардан ташқари, узум, шафтоли, гилос ва Риштоннинг қантак ўригини етиштирамиз, - дейди биз билан суҳбатда боғбон Жобирали Ашуров.

Бугун боғбонлар олтингугурт тутунида тиндириб олинган ўриклардан данагини ажратиб, баргак қилишмоқда. Олинган даромаддан куз фаслида тўй қилиш ниятлари бор. Барча миришкорларнинг хирмонларига барака тилаб, кўнглидаги яхши ниятларига етишларини астойдил сўраб қоламиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram