Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 189 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖРО ИНТИЗОМИГА РИОЯ ЭТИШ ҲАР БИР РАҲБАРНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ

×

 2023-07-03 16:53:32    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижро интизомига риоя этиш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси

Бугун туман маданият марказининг мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда туманда амалга оширилган ишлар таҳлил этилди ва аксарият ташкилот ва муассасалар раҳбарлари фаолиятига танқидий баҳо берилди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими энг аввало, ижро интизомига қатъий риоя қилиш ва зиммасига юклатилган вазифаларни масъулият билан ижро этиш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси эканлигини таъкидлади.  - Афсуски, ўртамизда бугун орамизда ўта масъулиятсиз ва лоқайд раҳбарлар ҳам йўқ эмас ва бундай раҳбарлар ўзларига хулоса чиқариб олишлари лозим бўлади, - деди туман ҳокими сўзлари давомида.

Тадбир жараёнида туман ҳокимлиги бўлимларига янги тайинланган раҳбарлар иштирокчиларга таншитирилди.

Шу кунгача Сўх тумани ҳокимлиги қурилиш бўлими бош мутахассиси сифатида ишлаб келган Муҳриддин Бойболаев Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғига асосан Фарғона вилояти Сўх тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига;

Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан   Ўктамжон Ғойибназаров  мазкур тизимнинг Сўх тумани бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Ушбу мутахассисларга туман ҳокими омад тилади.

Шунингдек, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Тоҳиржон Жалилов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғига биноан бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Эндиликда Тоҳиржон Жалилов ўз фаолиятини Фарғона шаҳрида давом эттиради.

Тумандаги Сўх телевизион студияси ва “Садои Сўх” рўзномаси ижодкорларига оммавий аҳборот воситалари ходимлари куни муносабати билан туман ҳокими қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан ташаккурномалар тақдим этди. Сўх телевизион студияси гуруҳ раҳбари Фарҳоджон Миршарипов, ижодий ва техник ходимлар Жаҳонгир Собиров, Фаридун Парпиев, Машҳур Ҳасанбоев, Жавоҳир Ғанижонов, “Садои Сўх” рўзномаси муҳаррири Содиқжон Тоҳиров ва муҳбир Раҳимберди Тошматовлар ўз совғаларини туман ҳокими қўлидан қабул қилиб олдилар.

Очиқ мулоқот давомида туман ҳокими барча ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ишларни тизимли ташил этиш ва энг аввало аҳоли мурожаатлари билан ишлашда масъулиятлироқ бўлишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берди. Олдимизда турган сиёсий       жараёнларга тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан қўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram