ЖАРАЁН
2023-07-03 16:49:54 131
ЖАРАЁН
2 июл куни Республикамизда Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларидан бири – давлат байроғи қабул қилинганлигига 31 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан жойларда турли тадбирлар ўтказилди.
“Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир!”. Мана шу шиор остида ватанимизнинг барҳаёт бўлаги, табиатан сийланган макон Сўх туманидаги "Сўх" болалар соғломлаштириш оромгоҳида давлат герби қабул қилинганининг 31 йиллиги кенг нишонланди.
Тадбирда иштирок этган ўқувчилар Ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлари билан барчанинг эътирофига сазовор бўлдилар. Энг фаол талаба ёшларга ташаббускорлар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.
Таъкидлаш зарурки, давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловшчи муқаддас белгидир. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram