Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ”

×

 2023-06-24 16:07:24    574

PDF юклаш
Чоп этиш


“Биз гиёҳвандликка қаршимиз”


Барчамизга маълумки, 26 июн “Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” деб эълон қилинган. Бугунги кунда инсон ҳаётига хавф солувчи, турли жиноятларга йўл очувчи гиёҳвандликка қарши кураш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.


Айнан ушбу кун муносабати билан Сўх тумани педагогика коллежида мазкур таълим даргоҳи ва ички ишлар бўлими ҳамкорлигида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.


Туман ички ишлар бўлими вакили Нарзиддин Додонарзиддинов томонидан мазкур тадбирда аввало, гиёҳвандлик воситалари билан шуғулланиш юртимизда қонунан чеклангани ва жиноятга жазо муқаррарлиги ёшларга тушунтирилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш борасидаги тарғибот ҳамда тушунтириш ишларини кучайтиришга келишилди.


Ушбу тадбирда намойиш этилган видеоролик орқали мазкур тадбир иштирокчиларининг гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақидаги билим ва тушунчаларини бойитиш билан бирга, ана шу иллатга нисбатан муросасиз курашишга ундади.


Эслатиб ўтамиз, айни кунда Республика миқёсида халкаро гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва ноқонуний айланишига карши кураш муносабати билан “Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзусида турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram