Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БЕРИЛАЁТГАН ЭЪТИБОРГА ШУКР ҚИЛИБ ЯШАШ, ШУКРОНА БАЖО КЕЛТИРИБ ЯШАШ КЕРАК!

×

 2023-06-24 15:56:57    118

PDF юклаш
Чоп этиш




Берилаётган эътиборга шукр қилиб яшаш, шукрона бажо келтириб яшаш керак!

Яратганга минглаб шукрлар бўлсинки, Ўзбекистон деган бетакрор ва гўзал Ватанда, дориломон кунларда, осойишталикда, тинчлик-тотувликда яшаяпмиз. Аслида инсонга нима керак? Албатта, тинчлик. Тинчлик бўлса, ҳар биримиз ризқимизни териб, яшаб юраверамизда. Тинчлик бебаҳо неъмат. Бунинг қадрига етиб, яшаш керак.

Кеча телевизор орқали туманимизнинг Жавпая массивида бўлган тадбирни кўриб, роса қувондим. Минглаб йиллар одам оёғи етиб бормаган ташналаб ерларга сув чиқарилибди. Давлатимиз раҳбари эътибори асосида. Мана шу ғамхурлик туфайли бугунги кунда қарийб 500 нафардан ортиқ ҳамюртларимизнинг қора қозони қайнайди. Чунки улар ер, мулк эгалари бўлишдида.

Ёшлигимда бувижоним айтарди: пошшо Худонинг ердаги сояси деб. Бежизга айтмаган экан. Шу сўзлар ҳақиқийлигига ишондим. Давлат раҳбарининг битта фармони ёхуд имзоси билан кўп ишлар, иш бўлгандаям ҳайрли ишлар бўлиб кетади. Бунинг бариси инсон учун.

Бир куни неварам телеграмидан ўқиб берди: Ўзбекистон “Инсон қадри учун” деган тамойилни ўзига шиор қилиб олди экан. - Раҳмат шу хайрли ишлар ташаббускорларига, - дедим.

Ҳа, Жавпая борасида гапирадиган эдима. Бугунги Жавпаядаги манзарани кўриб, Ҳазрати Инсон саъй-ҳаракати, ташаббусига раҳмат айтмасдан бошқа чорам қолмади. Давлат раҳбари бошлаб берган ислоҳот бугун халқ манфаатига хизмат қилмоқда. Ислоҳотлар самараси ўз мевасини бераётганидан кўнгиллар қувнамоқда.

Нуронийлар, Сўхлик отахон ва онахонлар билан самимий учрашиб, суҳбат қилган, ҳар бир ер эгасига муҳрланган махсус қоғоз (сертификат) берган, Фарғонанинг асл фарзанди бўлиб қолган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга астойдил раҳмат демоқчиман. Бундай хайрли ишга ўзи бош бўлиб, ҳар гал Сўхга келганда Жавпаядан алоҳида хабар олиб, мана бугун биз билан биргаликда ниятига етиб турибдида.

Раҳмат, Сизга, отангизга раҳмат, Хайрулло Ҳайитбоевич! Барча Сўхлик отахон ва онахонлар, ёшлар, фарзандларимиз номидан Сизга миннатдорчилик билдираман. Истараси иссиқ одамдан фақат яхшилик чиқадида. Сиздек асл инсонларни бизнинг Сўхда “Ситорагарм” дейишади. Арзийсиз!

Сўзим охирида бир нарсани таъкидламоқчиман: мана шундай ғамхурлик, берилаётган эътибор учун раҳмат! Шукр қилиб, шукрона бажо келтириб яшаш керак энди. Ҳалол меҳнат қилиб нон топиб ейишга нима етсин? Жавпая ҳар биримизни ҳалол меҳнат қилишга ундамоқда. Белни маҳкам боғлаб меҳнат қиламиз. Худо хоҳласа, ота-боболаримизга муносиб авлод сифатида Сўхни, Фарғонани, Ўзбекистон довруғини оламга достон қиламиз!

 Турсуной Жўраева – меҳнат фахрийси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram