Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 184 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДА ЯНГИ ЎЗЛАШТИРИЛГАН МАЙДОНЛАРДА 50 СОТИХДАН ЕР ЭГАСИГА АЙЛАНГАН СЎХЛИКЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИШ ТАДБИРИ КАТТА ШОДИЁНАГА АЙЛАНДИ

×

 2023-06-24 15:38:57    81

PDF юклаш
Чоп этиш




ЖАВПАЯДА ЯНГИ ЎЗЛАШТИРИЛГАН МАЙДОНЛАРДА 50 СОТИХДАН ЕР ЭГАСИГА АЙЛАНГАН СЎХЛИКЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИШ ТАДБИРИ КАТТА ШОДИЁНАГА АЙЛАНДИ

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Сўх туманининг Жавпая массивида ўзлаштирилган янги ер майдонларида ташкил этилган интенсив боғда бўлиб, кооперация усулида маҳаллий аҳолига, ишсиз ёшларга 50 сотихдан ажратиб берилган ер майдонларининг сертификатларини эгаларига топшириш тадбирида иштирок этди.

Фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириш ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, бу ерларни ёшларга бўлиб бериш орқали уларни иш билан, даромад билан таъминлаш мақсадида 2022 йил бошида ўзлаштиришга киришилган Жавпая массивида жами 1000 гектарга яқин ер фойдаланишга киритилмоқда. Дастлабки босқичда массивнинг юқори қисмида тоғлар бағрида 230 гектар майдонда барпо этилган, томчилаб суғориш тизими жорий этилган интенсив ўрикзор, 50 сотихдан лотларга ажратилиб, кооперация усулида ҳудудга яқин яшовчи аҳоли вакилларига ажратиб берилди. Ўрик қаторлари ораларига экилган полиз экинлари, ошқовоқ, дуккакли экинлар илк ҳосилга кирди.

Тадбирда сўз олган Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари билан Сўх туманида янги тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги муҳити шаклланаётганини қайд этиб, бу жараёнда туман аҳолисини муносиб иш ўрни ва даромад манбаи билан таъминлаш устувор масала эканини таъкидлади.

Жавпаяда иккинчи босқичда яна 400 гектарга яқин ер майдони фойдаланишга киритилиб, аҳолига ажратиб берилиши режалаштирилаётганини билдирган вилоят ҳокими, денгиз сатҳидан 1200 метрдан баланд бўлган ҳудудга сув чиқариш учун қисқа муддатда барпо этилган иккита насос станцияси, жорий этилган замонавий томчилаб суғориш тизими, ер майдонларидан мўл ҳосил олишга асос бўлишини қайд этди. Келгуси йилдан фармацевтика, парфюмерия ва озиқ-овқат саноатида муҳим ҳисобланган заъфарон етиштиришни йўлга қўйиш учун ер эгаларига ҳар томонлама кўмак берилишини айтиб ўтган Хайрулло Бозоров, Сўх тумани иқтисодиёти учун янги давр бошланаётганига эътибор қаратди.

Янги ер эгасига айланган сўхликлар, жамоатчилик вакиллари, оқсоқоллар сўз олиб, тумандаги сўнгги йиллардаги улкан ўзгаришлар, тақдим этилаётган даромад топиш имкониятларидан мамнуниятларини изҳор қилиб, яратиб берилаётган шароитлар учун Давлатимиз раҳбарига чексиз миннатдорчилик билдирдилар.

Катта шодиёнага айланган тадбир, куй-қўшиқлар ва йиғилганлар ижросида рақслар билан узоқ давом этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram