Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ

×

 2023-06-24 15:05:46    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Мажбурий меҳнат

Ривожланиб бораётган ҳозирги замонда мажбурий меҳнат атамасини бўлишини ўзи кулгули ҳисобланади. Ўқимишли, ўзини ҳақ ҳуқуқини яхши билган ва ўзини ҳурмат қилган раҳбар ҳеч қачон мажбурий меҳнатга йўл қўймайди. Мажбурий меҳнатга барҳам бериш учун Женевада 1930 йил 28 июн куни “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги конвенсия имзоланган. Тасаввур қилишингиз учун 2015 йилда ҳам Ўзбекистонда ҳамма оммавий пахта теримига ёки кўча тозалашга жалб қилинар эди. Бу ҳаммада кундалик мажбуриятга айланиб бўлган эди. Ҳамма иш режасини пахта теримига қараб тузадиган ҳолда эдик. Ҳатто аҳвол шу даражада эдики кундуз куни бозорлар ишламас, тадбиркорлар кунлик пахта терими учун ходим беришга мажбур эди.

Шу ўринда мажбурий меҳнат ўзи нима? Мажбурий меҳнат дейилганда Меҳнат кодексининг 5-моддасига биноан, бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатади. Жазо деганда жисмоний шахснинг ихтиёрий розилиги мавжуд бўлмагани ҳолда, ушбу шахсга нисбатан уни меҳнат фаолиятини амалга оширишга мажбур қиладиган ҳар қандай моддий, жисмоний ёки руҳий таъсир чораларини қўллаш ёки қўллаш таҳдиди тушунилади.

Бироқ, муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев Президентлик лавозимига киришгач мажбурий меҳнатга берҳам беришга қатъий киришди.

Ҳусусан, пахта далаларига буджет ташкилотлари ходимлари ва талабларни чиқиши бекор қилинди. Ҳамма энди далада пахталар қолиб кетади деб ўйлаганди, лекин далада пахталар қолиб кетмади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майда кучга кирган “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорида мажурий меҳнат барҳам бериш тўғрисида аниқ кўрсатмалар белгилаб берилди.

Ушбу қарорга кўра Ўзбекистон Республикасида инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Халқаро меҳнат ташкилоти (кейинги ўринларда ХМТ деб аталади) билан фаол ҳамкорлик қилинмоқда, ушбу ташкилотнинг 14 та, жумладан, 8 та асосий конвенсияси, шунингдек, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашишга доир конвенсияси ратификация қилинди. Республикада ХМТ Конвенсияларини ҳаётга татбиқ этишга доир миллий ҳаракатлар режаси қабул қилинди, мазмуни ва моҳияти ХМТ методологияси бўйича миллий меҳнат қонунчилигини ва меҳнат бозорини ривожлантиришга, бандликни, ижтимоий муҳофазани ва аҳоли билан мулоқотни таъминлашга йўналтирилган Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури бажарилмоқда. Ушбу Ташкилот экспертларининг бевосита иштирокида қишлоқ хўжалигида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш мониторинги олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида” 2017-йил 4-октябрдаги СҚ-231-III-сон қарори билан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан бирон-бир шаклда фойдаланишнинг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик бўйича ушбу йўналишда комплекс ташкилий-амалий чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган парламент назорати институти жорий этилди.

Кўрилган чора-тадбирлар болалар меҳнатига тўлиқ барҳам бериш, шунингдек, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик учун етарли норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш имконини берди, бу жаҳон ҳамжамияти, хусусан, ХМТ, Жаҳон банки ва Европарламент томонидан юқори баҳоланди.

Қарорнинг 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва бошқа қонун ҳужжатларида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлангани, ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш, бирон-бир жазо қўлланиши билан қўрқитган ҳолда ишларни бажаришга мажбурлашни тақиқловчи нормалар мустаҳкамланганини эътиборга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари:

фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа буджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олсинлар ва бунга чек қўйсинлар;

фуқароларни, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси, бошқа буджет ташкилотлари ходимларини, талабалар ва таълим муассасалари ўқувчиларини мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар кўрсинлар;

мажбурий меҳнатдан фойдаланиш бўйича аниқланган ҳар бир ҳолат юзасидан тегишли ахборотни жавобгарлик чораларини қўллаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига зудлик билан етказиш белгиланган.

2-бандида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар қуйидаги шартларга қатъий риоя этилган ҳолда фақат ихтиёрий тарзда ташкил этилади ва ўтказилиши кўрсатиб ўтилди, яъни ҳашарлар умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлганда ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Ҳашарлар унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилиши, ҳашарлар доирасида барча бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилиши ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фақат тегишли маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдонларини жиҳозлаш, моддий-маданий мерос обектларини зарур ҳолатда сақлаш, қабристонларни қуриш, реконструксия қилиш, таъмирлаш ҳамда зарур ҳолатда сақлаш ишларида аҳолининг ихтиёрий иштирок этишини ташкил этиш белгиланди.

Қарорнинг 3-бандида автомобил йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув обектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш обектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланди.

Ҳозир кунда мажбурий меҳнатга йўл қўйиш ҳолатларига барҳам берилди, шундай бўлсада мажбурий меҳнат учун қатъий жазо чоралари белгиланган.

Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 148 прим 2-моддасида жавобгарлик белгиланган.

Аслида ўқимишли одам сифатида дўппини олиб қўйиб тахлил қиладиган бўлсак, ҳозирги даврда рахбарлар томонидан қўл остидаги ходимини ўз лавозимига кирмайдиган дала ишлари ёки бошқа ободонлаштириш ишларига жалб қилиши ривожланиш ҳоҳлаётган жамият учун энг аянчли ва кечириб бўлмас хато ҳисобланади.


И.Мадаминов  - Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram