Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 243 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РЕСПУБЛИКА ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ РАҲБАРИЯТИ ТОМОНИДАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-06-22 09:44:00    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан сайёр қабул ўтказилди

Аҳоли муаммоларини ўрганиш, аниқлаш ва уларни бартараф этилишида ташкил этиладиган сайёр қабуллар ҳам алоҳида ўринга эга. Бугун Республикамизда ушбу йўналишда алоҳида тизим яратилгани энг долзарб бўлган муаммоларнинг ечилишида ҳам омил бўлаётир.      

Сўх туманида Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори биринчи ўринбосари Турсунов Зоҳидхўжа Орифович томонидан ташкил этилган сайёр қабул ҳам фуқароларимиз, айниқса, нафақахўрларнинг кўпгина саволарига жавоб бўлди десак, муболаға эмас.

Туманимизнинг Сўх маҳалла фуқаролар йиғини “Халифа Маҳматов” гузарида ташкил этилган мазкур сайёр қабулда туманимиз маҳаллаларидан ташриф буюрган фуқаролар, айниқса, нафақа ёшидаги отахон ва онахонлар иштирок этдилар. Ўтказилган мазкур тадбирда фуқароларимиз ўз муаммолари хусусида мурожаат этдилар.

 

Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори биринчи ўринбосари Зоҳидхўжа Турсунов томонидан ижтимоий ҳимоя борасида муаммоси, саволлари бўлган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонунчиликдаги ўзгаришлар, янгиликлар ҳамда яратилиб берилаётган имтиёзлар, қулайликлар тўғрисида тушунчалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram