САРИБОЗОРЧА МАҲАЛЛАСИДАГИ ЭНГ ЧЕККА – ДАШТ МАССИВИ КЎЧАЛАРИ ҲАМ АСФАЛЬТЛАШТИРИЛДИ
2023-06-21 14:23:54 152
Сарибозорча маҳалласидаги энг чекка – Дашт массиви кўчалари ҳам асфальтлаштирилди
Ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қабул қилинган 408-қарор асосида Сўх туманининг барча маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Туманнинг барча маҳаллаларида амалга оширилган ишлар халқимиз қувончига сабаб бўлмоқда.
Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида бетонлаштирилмаган ёхуд асфальтлаштирилмаган кўчалар қолмади ҳисоб. Барча муаммо ва камчиликлар босқичма босқич ҳал ва бартараф этилмоқда.
408-қарор асосида Сўх туманидаги 15 та маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 29 миллиард 970 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан Сарибозорча маҳалласига ички кўчаларни таъмирлаш учун 1 миллиард 960 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Қарор асосида маҳалла ҳудудидаги 3,1 километр йўллар тўлиқ асфальтлаштирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram