“АЁЛЛАР ДАФТАРИ” ДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ КЎМАК КЎРСАТИЛМОҚДА
![](https://soh.uz/uploads/bot/399be921f1369bdab2afa.jpg)
2023-06-21 14:19:14 113
![](https://telegra.ph/file/399be921f1369bdab2afa.jpg)
“Аёллар дафтари” даги хотин-қизларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилмоқда
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича туманимиз маҳаллаларида арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Туман оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси Фирўза Марифованинг маълумотига кўра, бўлим мутасаддилари иштирокида Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар дафтари"нинг 4-босиқичга критилган хотин-қизлар билан давра сўҳбати ўтказилди.
Мазкур маҳаллада 121 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га критилган.
Шундан, 1-тоифа - ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар - 88 нафар;
2-тоифа - тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эхтиёжманд хотин-қизлар - 5 нафар;
3-тоифа - боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар - 3 нафар;
4-тоифа - ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар - 8 нафар;
5-тоифа мавжуд эмас;
6-тоифа - қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар - 17 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган.
Ҳозирги кунда маҳалладаги 80 фоиз “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Ташкил этилган давра суҳбати жараёнида Офтобру маҳлласидаги 1-тоифадаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар” руйихатига олинган 31 нафар хотин-қизларни қайта касб-ҳунарга ўқитиб, уларга сертификатлар тақдим этилди.
2-тоифадаги 5 нафар хотин-қизлар туман “Агробанки” томонидан тикувчиликни ривожлантириш учун кредит асосида тикув машина берилган ва улар айни кунда тадбиркорликни бошлаган.
3,4,6-тоифадаги боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга мухтож 1 ва 2- гуруҳ ногирон ва қарамогида ногирон фарзанди бор 16 нафар хотин-қизлар ва аёлларга туман “Халк Банки”нинг “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 1 миллион икки юз минг сўм пул маблағлари пластик карталарига ўтказиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
![](https://telegra.ph/file/34840ff8f060b426debc6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/d48ca7e46b0e0fa6e2f3d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e19e337d41a94d51ebc88.jpg)
![](https://telegra.ph/file/01f971cc7e3b3cd2a95cc.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8439c71da6a1291250653.jpg)
![](https://telegra.ph/file/cd1deab1edd2f98b0b583.jpg)
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram