Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА БУҒДОЙ ЙИҒИМ-ТЕРИМИ БОШЛАНДИ

×

 2023-06-20 17:59:48    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида буғдой йиғим-терими бошланди

Бугун Сух туманида ғалла йиғим – теримига расман старт берилди. Даставвал, “Озод” ширкат хўжалгига қарашли машина-трактор паркида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида мутасадди ташкилотлар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинарда ташкил этилган отрядлар вакилларига ғаллани нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш вазифаси юклатилди.

Биринчилардан бўлиб, “Озод” ширкат хўжалиги миришкорлари бу ишга бел боғлашди. “Озод” ширкат хўжалиги раиси Мўсобой Сотиволдиевнинг айтишича, ширкат хўжалиги тасарруфида жами 338 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, бундан 140 гектарига ризқ рўзимиз бўлган буғдой экилди.

Айтиш керакки, қилинаётган барча иш ва саъй-харакатлар ўз натижасини бераяпти. Ҳосилдорлик ҳар бир гектардан ўртача 55 – 60 центнерни ташкил этмоқда.

Таъкидлаш лозим, ўтган йилларда туманга ғалла йиғим – терими учун мўлжалланган комбайнлар вилоятмизнинг бошқа шаҳар ва туманлардан олиб келинарди. Бу муаммо туман соҳа мутасаддийларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ўз ечимини топди. Сухга лизинг асосида олиб келинган“Арион Клаас” русумидаги 4 дона йиғим машинаси миришкорлар хизматида.

Туман миришкорлари бир эзгу мақсад – ғаллани нест – нобуд қилмасдан етиштириб олиб, режани ортиғи билан бажариш ва бошқа экинларни ҳам парваришлаб, соҳада яхши натижаларга эришиш йўлида меҳнат қилмоқдалар.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram